Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқдан ватандошларимизни олиб келиш жуда қийин бўлди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 03.06.2019, 11:52

Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишда давлатимиз раҳбари «Меҳр» операциясига ҳам тўхталиб ўтди.

- Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз ҳароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?

Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларни қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик - нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз. Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак, - деди Президент.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии