Ташкент +4° Sun 19:21
Долзарб мавзулар Фото

Фарғона шаҳрида бир йўла уч фарзанд дунёга келди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 06.06.2019, 14:26

Фарғона шаҳрининг Гулзор маҳалласида истиқомат қилувчи Исломжон Исроилов ва Дилором Исроилова оиласида бир йўла уч фарзанд дунёга келди. Чақалоқларга Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон деб исм қўйдилар.

Буни қарангки, кичкинтойларнинг дадаси Исломжон Исроилов 1994 йил 1 сентябрда – Мустақиллигимизнинг 3 йиллик байрами куни туғилган экан. Мана, орадан чорак аср вақт ўтиб, Исломжон бир эмас, уч нафар фарзанднинг отасига айланди.

– Касбим шифокор, ширинтойларимнинг соғлиғидан ўзим бохабар бўлиб тураман, – дейди эгизакларнинг бувиси, Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиника бош шифокори, Феруза Мадалиева. – Ўғлим Исломжон тадбиркор. Набираларим туғилган куни у Россияда хизмат сафарида эди. Ўша ердан туриб дадаси иккимизга қўнғироқ қилди. “Якшанба куни бозорга чиқиб, чиройли автомашина танлаб туринглар. Келинингиз ва набираларингизни кўргани ана шу машинада бормоқчиман”, деб тайинлади. Аммо 5 май куни пойтахтдан келган вакиллар бизга Президент совғаси – “Кобальт” автомашинасини топшириб кетишди. Эртасига – 6 май куни эса вилоятимизга ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Ишонасизми, бундай қўшалоқ хурсандчилик тушимга ҳам кирган эмас. Кичкинтойларни эл-юрт равнақига камарбаста, фидоий инсонлар қилиб тарбиялаймиз албатта.

2.JPG

4.JPG

5.JPG

7.JPG

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии