Долзарб мавзулар Фото

Германияда 85 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тиббиёт ходими умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 07.06.2019, 14:39

Германиянинг Ольденбург шаҳрида 85 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тиббиёт ходими умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.

Нильс Хёгель 2000 йилдан 2005 йилгача мамлакатнинг шимолидаги шифохонада олиб борган фаолияти мобайнида, реанимациядаги беморларга юракни вақтинча тўхтатувчи дори воситаларини берган. Унинг мақсади эсауларни қайта тирилтириб,ўз ҳамкасбларига одамларни ҳаётга қайтара олишини исботлаш бўлган. Аммоаксарият уринишлар муваффақиятсиз якунланган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии