Долзарб мавзулар Фото

Приянка Чопра очиқ кийингани учун интернет фойдаланувчиларининг ғазабига учради

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 08.06.2019, 22:45

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳинд актрисаси ва модели Приянка Чопрани InStyle журнали муқовасида чоп этилган ярим яланғоч сурати учун танқид қилди, деб ёзди РИА новости нашри.

Приянка Чопра бу суратни ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлаштирган. У мазкур суратга ҳинд аёлларининг миллий либоси бўлган сарида тушган. Ҳинд аёллари одатда сарининг тагидан енгил матодан тикилган кофта кийишади. Бироқ стилистлар эринган шекилли, Приянка Чопранинг елкасини кофтасиз, очиқ қолдиришган.

Актриса суратни “Сари ҳинд аёлларининг энг севимли миллий либоси ҳисобланади. У аёлга гўзаллик ва латофат бахш этади. Менга сари жудаям ёқади, унда ўзимни эркин ва қулай ҳис қиламан...”, деб изоҳлаганига қарамай, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни “уятсиз”, “беандиша” , деб аташган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии