Му5
46

Чирчиқдаги машғулотларда шартли душман ҳаводан туширилган махсус кучлар томонидан йўқ қилинди

ЖАМИЯТ 09.06.2019, 16:19
Теглар: Видео
707
Чирчиқдаги машғулотларда шартли душман ҳаводан туширилган махсус кучлар томонидан йўқ қилинди

Чирчиқ дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамкорлигида шартли душманни йўқ қилиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Машғулотларнинг асосий мақсади қўққисдан ҳужумга ўтган шартли душманни тезкорлик билан яксон этишга қаратилди. Дастлаб яланглик орқали ҳужумга ўтган шартли душман вертолетлар орқали ҳудудга келтирилган махсус бўлинмалар томонидан қўршовга олинди ва уларнинг олдинга ҳаракатланишига тўсқинлик қилинди. Қуруқлик орқали махсус операция кучлари енгил зирҳли техникаларда ҳам етиб келиб, қисқа муддат ичида “душман”ни ер тишлатди. Шартли душман яксон этилгач, десантчилар ҳудудни миналардан тозалаш, шартли жароҳат олганларни эвакуация қилиш бўйича амалиётга киришиб, белгиланган вазифани муваффақиятли бажарди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Шарҳлар

Абу Сахий бозорида тадбиркорлар тўполон кўтарди: улар нимадан норози? (Видео)

16.11.2019, 11:19

Ижтимоий тармоқларда Абу Сахий бозорида тадбиркорларнинг тўполон кўтаргани акс этган видеолар тарқалмоқда.Маълумотларга кўра, улар дўконлари бузилаётганидан норози ва "Ҳеч қаерга чиқмаймиз", дея норози бўлишяпти.
Ангрен ГРЭС қўрғонидагилар иссиқ сув берилмаётганидан норози бўлди (Видео)

16.11.2019, 10:48

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида аҳоли ҳали ҳам иссиқ сув берилмаганидан норози. Таҳририятга юборилган видеода иссиқлик идораси биносида бир неча кишининг йиғилиб турганини кўриш мумкин."Иситиш мавсуми...
Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (Видео)

13.11.2019, 17:56

Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ...
Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (Видео)

13.11.2019, 17:12

Ўзбекистонлик йигитлардан иборат Blueman гуруҳи Central Asia’s Got Talent халқаро танловида ноодатий чиқиш билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Улар Шакиранинг Waka Waka ва Europe гуруҳининг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz