Ташкент +4° Tue 19:14
Долзарб мавзулар Фото

Қирғизистонда “Ўзбекистон киноси кунлари” ўтказилди

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 10.06.2019, 16:16

Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Қирғизистонда “Ўзбекистон киноси кунлари” ўтказилди.

Тадбир Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳридаги кинотеатрларда ўтказилди. Уч кун давомида бўлиб ўтган ушбу кино кунларида “Сабот”, “Сарвқомат дилбарим”, “Иссиқ нон” бадиий фильмлари ва “Хожаи жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний” ҳужжатли фильми намойиш этилди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ўзбек киноижодкорлари қирғиз халқи томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бундан ташқари щзбек киноижодкорлари Қиғизистоннинг бир нечта телеканалларидаги кўрсатувларга жонли эфирга меҳмонга чақирилди. Айниқса ўзбек актёрлари машҳур Карим Мирходиев ва Адиз Ражабов билан ўтказилган суҳбатлар Қирғизистон халқини жуда хурсанд этди. Ёш ўзбек кинорежиссёри Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми ҳам қардош қирғиз дўстларимизга жуда манзур бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии