Долзарб мавзулар Фото

“Даракчи” газетаси ва сайти ишга таклиф этади!

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 11.06.2019, 11:03

“Даракчи” менинг энг севимли газетам!, “Даракчи”ни 20 йилдан бери ҳар сонини қолдирмай ўқиб келаман”...

Биз бу гапларни ҳар куни эшитамиз. Сиз ҳам эшитишни истайсизми? Ўзбекистонда энг кўп ададли севимли газетанинг севимли муштарийларига сўнгги янгиликларни, долзарб мавзудаги мақолаларни мунтазам етказишни-чи? Унда эшигимиз сиз учун очиқ! Сиз ҳам меҳнаткаш, аҳил, қувноқ жамоанинг бир бўлагига айланинг, юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларида яшовчи аҳолига ҳам маънавий зиё тарқатишга ҳисса қўшинг. Ахир “Даракчи” – ҳаммамизники!

Биз нима берамиз?

  • Ойлик маош - 2 миллион сўм ва ундан юқори;
  • Компьютер, иш қуроллари - блокнот, ручка (“Даракчи” ёзувили);
  • Байрамларда эътибор (қуруқ қўймаймиз);

Таҳририятимиз шаҳар марказида (“Тошкент” метроси ёнида);

Сиз нима берасиз? Вазифаларингиз:

  • “Даракчи” газетаси ва сайти учун хабарлар, муаллифлик мақолалари ёзиш, воқеа жойидан репортажлар тайёрлаш, эксклюзив интервьюлар уюштириш;
  • Сайтнинг ижтимоий тармоқлар (Facebook, Twitter, Instagram)даги саҳифаларини юритиш;

ва бошқа журналистикага боғлиқ вазифалар.

Талаблар:

  • Олий маълумот (талаба бўлсангиз ҳам майли);
  • Компьютерда мукаммал ишлай олиш;
  • Имло хатоларсиз, саводли ёза билиш;
  • Хорижий (рус ёки инглиз) тилларни билиш (мукаммал билиш талаб этилмайди);
  • Масъулият, ишга жиддий ёндашиш...

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти пропискаси (вақтинча прописка ҳам бўлиши мумкин).

Хўш, ўйлаб кўрдингизми? У ҳолда бизга қўнғироқ қилинг: +998951946416

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии