Долзарб мавзулар Фото

Сумка астари ичига нима яширилган эди?

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.06.2019, 17:36

Божхона ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кирилиши билан боғлиқ яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.С заргарлик тақинчоқларини ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Фуқаро А.С.нинг қўл юкларирентген-сканер аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган металл буюмлар борлигимаълум бўлди. Яъни, фуқаро А.С томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида ўзининг қўл сумкасининг астари ичига “моҳирона” усулда 349,29 грамм кумуш металлидан ясалган заргарлик тақинчоқларини яширишгауринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии