Долзарб мавзулар Фото

Қаршида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уй калитлари топширилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.06.2019, 21:28

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида хизмат қилаётган 30 нафар ҳарбий хизматчи янги уй соҳибларига айланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими – ҳарбий маъмурий сектор раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Зафар Рузиев, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда Миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган мазкур уйлар бунинг амалдаги ифодасидир.

Юртимиз тинчлиги учун сидқидилдан хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун барпо этилган кўп қаватли замонавий уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии