Ташкент +4° Wed 09:36
Долзарб мавзулар Фото

Ота фарзанди учун 5 йиллик алимент тўловларини олдиндан тўлади

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2019, 07:38

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ш.Таджидиновдан ундирувчи С.Таджидиновафойдасига бир нафар фарзанди таьминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор ва ундирувчи ўртасидаги ўзаро келишув асосида, томонлар Мажбурий ижро бюросининг Бўстонлиқ туман бўлимига мурожаат қилишади. Мурожаатга асосан, қарздор ота чет элга ишлаш учун кетиши муносабати билан, вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаб қўймоқчи эканлигини билдирган.

Ундирувчининг тилхатига асосан давлат ижрочилари томонидан С.Таджидинова фойдасига 5 йиллик олдиндан алимент пуллари 24.656.000 сўм ундириб берилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии