Долзарб мавзулар Фото

Электр токидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор 40 миллион сўм зарарни тўлаб, жиноий жавобгарликдан озод этилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2019, 12:49

Иқтисодий соҳадаги жазоларни либераллаштириш билан боғлиқ ислоҳотлардан бири сифатида тадбиркорлар томонидан биринчи маротаба содир этилган жиноят оқибатида етказилган зарарни белгиланган муддатда бартараф этилиши уларни жиноий жавобгарликдан озод этиш учун катта имконият берди.

Бу имконият тадбиркорнинг нафақат жазодан озод этилишига, балки унинг шахсий ҳаётида “судланган” деган тамғадан ҳоли бўлишга, ижобий ўзгаришига, энг асосийси, тадбиркорлик фаолиятини эмин-эркин давом эттиришга замин яратди.

Хусусан, 2019 йил 03 март куни Мажбурий ижро бюросининг Бўка тумани бўлими ходимлари томонидан Бўка тумани, Бешкапа кўчасида жойлашган корхона раҳбари томонидан электр истеъмолидан электр ҳисоблагичга борадиган Т/Т L2 симларини узиб, электр ҳисоблагични тўхтатиб қўйиб электр истеъмолидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинганлиги аниқланган.

Шунингдек, корхонада электр ҳисоблагичга борадиган Т/Т L2 симларини узиб қўйилиб, битта сув иситиш ускунаси 1 кв, еттита электр двигател 0,75 кв, иккита электр двигател 1,5 кв, электр двигател1 та 4 кв, иккита нон пишириш ускунаси 22 квт, битта розетка, бешта электр ёритгич 10 вт LED лардан ноқонуний равишда фойдаланилиши натижасида давлатга 39.963.616 сўм зарар етказган.

Тадбиркорнинг давлатга етказилган зарарни бир ой ичида қоплаб берганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии