Ташкент +4° Wed 10:36
Долзарб мавзулар Фото

Пойтахтимизда йирик минтақавий форум ўз ишини бошлади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2019, 14:06

Аввал хабар қилганимиздек,13 июнь куни пойтахтимизда VI КАМКА (Марказий Осиё, Мўғулистон, Кавказ ва Афғонистон)минтақавий форуми ўз ишини бошлади.

Мазкур анжуман Рамсфельд Фонди (АҚШ), Марказий Осиё ва Кавказ институти (АҚШ) ҳамдаКАМКАтармоғи аъзолари ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Тадбирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 80 дан ортиқ экспертлар,турли соҳаларнинг мутахассислари ва раҳбарлари,йирик тадбиркорлар, компаниялар, илмийжамоатчилик вакиллари иштирок этишмоқда.

Ўзбекистонда ўтаётган форум«КАМКА: муштарак манфаатлар – муштарак интилишлар» мавзусига бағишланган. Форум халқаро савдо алоқалари, транспортва транзит йўлаклари, минтақада бизнес юритиш ва сармоя киритиш бўйича мавжуд имкониятлар, геосиёсий ва иқтисодий жараёнлар, тадбиркорлик ва инновациялаврни ривожлантириш, инсон капитали ва таълимни ривожлантириш ташаббуслари сингари мавзуларга бағишланган ялпи мажлислар, маърузалар, баҳс-мунозараларни ўз ичига олади.

Форумнинг очилишида сўзга чиққанлар таъкидланганидек, ушбу анжуманКатта Марказий Осиё минтақасида (Афғонистон, Арманистон, Грузия, Мўғулистон, Озарбойжон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон) ҳудудий ўсиш ва ривожланиш муаммоларини муҳокама қилишда ҳамкорлик мақсадларига асосланган платформавазифасини бажаради.

Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари:

–Сўнгги ўн йилликда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказнинг дунё миқёсидагироли кескин ўзгарди. Биз ушбу минтақанинг глобал жараёнларнинг муҳим иштирокчисига айланганига гувоҳ бўлдик.

Ўтган икки йил ичида минтақада бир қатор янги ўзгаришлар юз берди, шу жумладан Ўзбекистондаги фундаментал ўзгаришлар. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатни чинакам сиёсий ва иқтисодий модернизациялашни таъминлашга қаратилган кенг миқёсдаги ислоҳотлар бошланди.

Бугунги кунда КАМКА минтақаси замонавий дунё цивилизацияларининг тўқнашган муҳим нуқтасида жойлашган. Аминманки, Форум минтақа халқлари ўртасидаги мулоқотга ўз ҳиссасини қўшади.

Фредерик Старр, Марказий Осиё ва Кавказ Институти раиси:

–Сўнгги олти йил мобайнида КАМКА Форуми Марказий Осиё ва Кавказдаги барча мамлакатлардан ёш етакчилар, ишбилармон доиралар, давлатлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти вакилларининг учрашувлари учун платформага айланди. Тошкентдаги Форум у таъсис этилганидан бери энг катта ва энг муваффақиятли тадбир бўлиши кутилмоқда. Маърузачилар минтақадаги давлатларда содир бўлаётган жараёнлар ҳақидаги қарашлари билан ўртоқлашишади, шунингдек минтақавий алоқаларни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятларни таҳлил қилишади.

Сара Тонуччи,Рамсфелд Жамғармаси ижрочи директори:

–Кўзга кўринган иштирокчилар қаторида, Форум минтақавий ҳамкорликни турли соҳаларда ривожлантиришга қизиққан профессионалларнинг учрашув жойига айланди, шунингдек минтақада ҳамкорлик учун янги имкониятларни ўрганишга манфаатдор бўлган бошқа давлатлар, хорижий ишбилармон доиралари ва ташкилотлари вакилларини жалб қилмоқда.

Қайд этиш лозимки, 2014 йилдан бери мазкур форумда жами 150 дан ортиқ йирик компания вакиллари иштирок этишган. Айни дамда форум доирасида минтақада инвестиция муҳитини яхшилаш истиқболлари, минтақавий мувофиқлаштиши моделлари, молиявий алоқалар ва иқтисодий ўсиш масалалари сингари мавзуларга бағишлан шўъба йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Форум эртага, 14 июнь куни ўз ишини якунлайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии