Ташкент +4° Sun 03:20
Долзарб мавзулар Фото

Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли одамлар ҳалок бўлмоқда (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 15.06.2019, 16:46

Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати рекорд кўрсаткичларни қайд этмоқда, деб хабар берди Еuronews.com.нашри.

Ҳозирда мамлакатнинг марказий штатларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан Цельсий бўйича 5 градусга баланд эканлиги айтилмоқда. Нью- Делида термометр кўрсаткичлари +48 даражага қадар кўтарилди. Кучли иссиқ ичимлик суви етишмовчилигини келтириб чиқармоқда. Бутун мамлакат бўйлаб қадоқланган сувга бўлган талаб ниҳоятда ортиб кетган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра офтоб уриши ва аномал иссиқ билан боғлиқ бошқа сабабларга кўра ўндан ортиқ киши вафот этган. Йирик аҳоли пунктлари ва шаҳарларда асфальт эриб кетмаслиги учун сув билан ювилмоқда. Шифохоналарга эса қўшимча кондиционерлар ўрнатилмоқда.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии