Ташкент +4° Tue 18:14
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон театрларининг Республика кўрик-фестивали ғолиблари тақдирланди

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.06.2019, 23:05

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг Республика кўрик-фестивали ғолибларни тақдирлаш маросими бўлди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Э. Дурдиев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти О.Назарбеков сўзга чиқиб, фаол иштирок этганликлари учун мамлакатимиз театр жамоаларига, ташкилотчиларга, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди. Дарҳақиқат, беш кун давом этган тадбир Оролбўйида ҳақиқий маданият байрамига айланди.

Фестиваль доирасида Мўйноқ, Қонликўл, Тахтакўпир, Шуманай, Чимбой, Амударё, Элликқаъла туманларида республика театрларининг спектакллари ва ижодий учрашувлари ташкил этилди. И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида “Саҳнада замон қаҳрамони образи” мавзусида драматургларнинг семинари, Ёшлар марказида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талаба ёшлари билан учрашув бўлди.

16.jpg

22.jpg

Кўрик-фестивал якунида биринчи ўрин Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг Ўзбекистон Қаҳрамони Олланиёз Утениязов ҳаётига бағишланган “Саховат боғи” спектаклига берилди. Иккинчи ўринни Ўзбекистон давлат драма театрининг “Ер барибир айланаверади” спектакли, учинчи ўринни Ўзбекистон давлат академик рус драма театрининг “Одинокая лодка” (“Танҳо қайиқ”), Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг “Инсонликка номзод” спектакллари эгаллади.

Шунингдек қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

– “Хушвақт” спектаклидаги Момосулув образимни “Энг яхши аёл образи” номинациясига лойиқ деб топганидан бахтиёрман, – дейди Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг актрисаси Сожида Ашурова. – Фестиваль доирасидаги ҳар бир кун таассуротларга бой бўлди. Келгусида бундан ҳам яхши образлар яратишга ҳаракат қиламан.

Кўрик-фестивал якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

7.jpg

12.jpg

2.jpg

28.jpg

21.jpg

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии