Му5
46

Мевали дарахтлар тагига нима экилган эди?

ЖИНОЯТ 19.06.2019, 10:06
911
Мевали дарахтлар тагига нима экилган эди?

Божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаётган шахслар фош этилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари вилоят ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Бойсун туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, мазкур фуқаронинг томорқасига экилган анор дарахти тагида 20 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги ўстирилаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Р.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилди. Текширув жараёнида ушбу шахснинг томорқасидагигилос дарахти тагида 6 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снег
Валюта курси
rightuz