Ташкент +4° Sun 19:21
Долзарб мавзулар Фото

Фойдаланилмаётган ерларини ўзлаштиришнинг қонуний тартиби такомиллашмоқда

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 19.06.2019, 10:24

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20 миллион 236,3 минг гектар ер майдони мавжуд бўлиб, бу мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланади. Жойларда қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланилмагани туфайли тупроқнинг табиий унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлиги пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлашувига олиб келди. Президентимизнинг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш, сув тежовчи технологияларни, шунингдек, бу ишларда салоҳиятли инвесторлар иштирокини таъминлашдан иборат. Мазкур ҳужжат билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” концепциясида ҳам бу борада амалга оширишга доир бир қатор вазифалар белгиланди.

Мазкур концепцияни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги экин ерларини ўзлаштириш 2019 йида 3 минг 205 гектардан 2029 йилда 4316 гектарга етади.

2019–2029йиллардақишлоқхўжалигимаҳсулотларини етиштиришучунфойдаланилмаётганермайдонларини ўзлаштиришконцепцияси доирасидахалқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида Концепцияни амалга ошириш тажрибаси яратилади.

2019 йил 1 ноябрга қадар Концепцияни амалга ошириш тажрибасини бошқа ҳудудларда жорий этиш, ер ва сувдан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг аниқ шартларини, қўшимча имтиёзлар, алоҳида имтиёзли кредит линияларини ҳамда фойдаланишга киритилган ер ва сувдан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқилади.

Шунингдек, Концепция доирасида ерга нисбатан бозор муносабатлари жорий қилиниб, Давлат хусусий шериклик шартлари ёки шартнома асосида ер майдонлари ва суғориш иншоотлари 50 йилгача бўлган муддатга берилади.Янги фермер хўжаликларини сувни бошқариш ва ҳисобг олиш воситалари билан мажбурий жиҳозлаш шарти билан ташкил этилади. Шунингдек, ер майдонларини фойдаланишга киритиш сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерларни муҳофаза қилиш ишлари бўйича ҳам тизимли ишлар қилинади. Хусусан, мавжуд суғориладиган ерларни ноқишлоқ хўжалик мақсадларида корхоналар, бино ва иншоотлар қуриш учун ажратишга энди чек қўйилмоқда (Президент қарори билан ажратиладиган ерлар бундан мустасно). Суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида амалга ошириладиган бўлади. Ердан фоидаланувчиларга экинларни мустақил жойлаштириш ва ер майдонларини иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқи берилмоқда. Ажратилган ерлар шартнома муддатида мақбуллаштирилмаслиги ва фақат суд тартибида олиб қўйилиши белгиланмоқда.

Соҳада олиб бориладиган мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ унумдорлигини ошириш, сув ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланишга эришилади. Муҳими, халқимиз турмуш фаровонлиги янада оширишига эришилади.

Жамшид Ходжаев,

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазири

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии