Му5
46

Самарқанд вилоятидаги соғломлаштириш оромгоҳида болажонлар учун кўргазмали чиқишлар намойиш этилди (Видео)

ЖАМИЯТ 19.06.2019, 10:36
Теглар: Видео
596
Самарқанд вилоятидаги соғломлаштириш оромгоҳида болажонлар учун кўргазмали чиқишлар намойиш этилди (Видео)

18-июнь куни Самарқанд вилояти Ургут ва Самарқанд туманларидаги “Учқун” ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли Я.Турсунов номидаги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур дам олиш маскани Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятларидан (112 та) ҳамда Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё шаҳарларидан (67 та) ҳарбий хизматни ўтаётган ва хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жами 179 нафар фарзандлари имтиёзли йўлланма асосида таътил кунларини мароқли ўтказишяпти.

Ёшлар 14 кунлик (биринчи босқич) ёзги дам олиш оромгоҳида 7 гуруҳга бўлинган ва улар билан кун тартибида белгиланган вақтларда кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ва тоғ сайллари ўтказиляпти.

Оромгоҳга Самарқанд шаҳрида Узоқ лагер даҳасида жойлашган ҳарбий қисмдан келган сержантлар болалар учун ташкил этилган шахмат-шашка, рақс, расм чизиш, футбол ҳамда китоб мутолааси бўйича машғулотларни кузатишди.

Мазкур оромгоҳга болажонлар 16 июнь куни келиб жойлашган эди.

Маълумот учун, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун имтиёзли йўлланманинг умимий нархи 852 677 сўмни ташкил этади. Ушбу сумманинг 70 фоизи Мудофаа вазирлиги томонидан тўлаб берилади, 255 803 сўм (30 фоизи) эса ота-оналар томонидан тўланади.


Шарҳлар

Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.
Жерар Депарьде дунё аҳлини Шарқ эртаклари билан таништириш учун Ўзбекистонга келди (Видео)

19.11.2019, 16:34

Бухоро вилоятининг бой сайёҳлик салоҳияти ва Франциялик машҳур актёр Жерар Депардьенинг вилоятга ташрифи тўғрисида Россия телеканалининг "Вести" ахборот дастурида махсус репортаж эфирга узатилди.
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снег
Валюта курси
rightuz