Ташкент +4° Sun 19:21
Долзарб мавзулар Фото

Ҳиндистондаги жазирама оқибатида инсонлар ҳалок бўлди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 20.06.2019, 17:19

Ҳиндистонда кузатилаётган жазирама иссиқ туфайли 100 ортиқ инсон ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Мамлакат шимоли- шарқида кузатилаётган аномал иссиқдан азият чекаётганлар сони ортиб бормоқда. Бихарда штати маъмурияти маълумотига кўра, офтоб уриши туфайли касалхоналарга умумий ҳисобда 500 дан ортиқ киши олиб келинган. Термометр кўрсаткичлари бу ерда 40 даражадан пастга тушмаяпти.

Шифохоналарнинг барчаси ҳозирда тўлиб-тошган. Иссиқ об- ҳаво ичимлик суви етишмовчилиги муаммосини ҳам келтириб чиқармоқда. Ўтган йили муссон мавсумида ёғингарчиликнинг кам бўлгани эса вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Мамлакатда юқори ҳаво ҳарорати май ойи ўртасидан буён кузатилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии