Ташкент +4° Sun 19:21
Долзарб мавзулар Фото

Журналист Жамол Қошиқчининг ўлими учун жавобгарлик Саудия Арабистони зиммасига юкланди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 20.06.2019, 17:35

БМТ журналист Жамол Қошиқчи ўлими учун маъсулият Саудия Арабистони зиммасида эканлигини маълум қилди, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва судсиз жазолаш бўйича махсус маърузачиси Аньес Каламар мазкур ҳолат бўйича ҳисоботни эълон қилди. Каламарнинг маълум қилишича, Қошиқчининг ўлдирилишига Саудия валиаҳд шаҳзодасининг алоқадорлиги бўйича далиллар бор. Аммо якуний хулосани чиқариш учун яна суриштирув ишларини олиб боришга тўғри келади. Махсус маърузачи расмий Ар-Риёдни Туркия, АҚШ ва Жамол Қошиқчининг оиласидан кечирим сўраш, унинг ўлимида айбни тан олиш ва 11 киши устидан суд жараёнини тўхтатишга чақирган.

Ушбу ҳолатга фикр билдирган Туркия президенти Ражеб Тойиб Эрдоған Саудия Арабистонинг бунинг учун жавоб бериши лозимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, журналист Жамол Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони Бош консулхонасида ўлдирилган эди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии