Ташкент +4° Mon 21:22
Долзарб мавзулар Фото

Мактабда мажбурий форма жорий қилиниши 5 йилга кечиктирилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 20.06.2019, 17:41

Умумий ўрта таълим мактабларида мажбурий формани жорий этиш муддати кечиктирилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бериб ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Қарорнинг 3-бандидаги ва 7-бандининг учинчи хатбошисидаги «2019/2020 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари «2024/2025 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилган. Шу тариқа ўрта таълим мактабларида мажбурий форма 5 йилдан сўнг жорий этилиши белгилаб олинди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов зиммасига юклатилган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии