Долзарб мавзулар Фото

Сирдарё вилояти дон сотиш режасини ортиғи билан бажарди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 22.06.2019, 21:21

Вилоятнинг давлатга дон сотиш режаси 191 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Сардоба тумани 114 фоиз, Ховос тумани 113 фоизга ва Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин туманларида эса 100-104 фоиздан режани ортиғи билан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 85 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинлари экилди.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Сирдарё вилояти ялпи дон ишлаб чиқариш 435 минг тонна ёки ҳар гектаридан 51,1 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Матбуот хизмати

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии