Му5
44

“Hyundai Getz” ўриндиғи ичидаги 2 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 23.06.2019, 19:10
1272
“Hyundai Getz” ўриндиғи ичидаги 2 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда икки килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Гап шундаки, қўшни давлатдан мамлакатимизга ўзининг “Hyundai Getz” русумли автомашинасида кириб келган фуқаро А.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, фуқаро А.А. устамонлик билан машина ўриндиқлари ичига 1169 грамм Гашиш ва 836,17 грамм Опийни жойлаштириб, устидан ўриндиқ ғилофини тикиб қўйгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
rightuz