Му5
46

Марказий ҳарбий округида тарбияси оғир ёшлар “Бўлажак аскар” акциясида иштирок этди(Видео)

ЖАМИЯТ 24.06.2019, 09:35
Теглар: Видео
490
Марказий ҳарбий округида тарбияси оғир ёшлар “Бўлажак аскар” акциясида иштирок этди(Видео)

21-23 июнь кунлари Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда Самарқанд вилоятида профилактик ҳисобда турувчи, тарбияси оғир 13 нафар ёшлар билан “Бўлажак аскар” акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

“Ёшлар ойлиги” доирасида Марказий ҳарбий округ ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда йигитлар 3 кун давомида ҳарбийлардек ҳаёт кечиришди.

Эгнига ҳарбий либос кийган ёшлар ҳарбий қисмнинг тўлақонли аъзоси бўлиб, кун тартибида белгиланган вақтларда ҳарбий машғулотларда қатнашдилар.

Йигитлар округда яқинда ташкил этилган спорт взводи фаолияти билан танишдилар. Спортнинг бокс ва дюздо тури бўйича мастер класс машғулотларида қатнашишди. Динамик тренажёр орқали отиш машқларини бажаришди.

Тунги вақтларда эса концерт дастури ва ватанпарварлик руҳидаги фильмлар томоша қилишди.

Шунингдек, бўлажак аскарлар округда яқинда бунёд этилган Симуляция марказида бўлишди. Ёшлар бу ерда ҳарбий хизмат ва “кўча” ҳаёти ҳусусида баҳсга киришишди.

Акция якунида иншолар танлови ўтказилиб, яхши натижа кўрсатган ва ижобий тавсифланган ёшларга Ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда ҳисобдан чиқаришга тавсиялар берилди.


Шарҳлар

Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.
Жерар Депарьде дунё аҳлини Шарқ эртаклари билан таништириш учун Ўзбекистонга келди (Видео)

19.11.2019, 16:34

Бухоро вилоятининг бой сайёҳлик салоҳияти ва Франциялик машҳур актёр Жерар Депардьенинг вилоятга ташрифи тўғрисида Россия телеканалининг "Вести" ахборот дастурида махсус репортаж эфирга узатилди.
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снег
Валюта курси
rightuz