Му5
44

ДСЭНМ бош шифокори ўринбосари пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 24.06.2019, 09:37
1397
ДСЭНМ бош шифокори ўринбосари пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилоят давлат санитария-эпедимология назорати маркази ходимлари ичимлик сувининг истеъмолга яроқлилиги ҳақида хулоса бериш учун тадбиркордан 500 минг сўм пул пора олди.

Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Ш.С.нинг мурожаатига кўра, 2019 йил 22 июнь куни тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида вилоят давлат санитария-эпедимология назорати маркази хўжалик ишлари бўлими мудири А.О. ҳамда марказ бош шифокори ўринбосари Г.А. ичимлик сувининг истеъмолга яроқлилиги ҳақида хулоса бериш учун тадбиркордан 500 минг сўм пулни пора тариқасида олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Самарқанд вилояти ДСЭНМ бош шифокори ўринбосири Г.А. Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов жараёнида қамоққа олинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz