Долзарб мавзулар Фото

Мьянма расмийлари бир миллиондан ортиқ кишини интернетга киришдан маҳрум қилди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 25.06.2019, 16:23

Мьянма расмийлари Ракхайн штатида истиқомат қилувчи бир миллиондан ортиқ кишини интернетга киришдан маҳрум қилди. Бу минтақада асосан мусулмонлардан иборат роҳинжа этник гуруҳи истиқомат қилади. Узоқ йиллардан бери улар ҳукумат қўшинлари билан курашиб келади.

Таъқиблар туфайли сўнгги икки йилда Ракхайн штатидан қўшни Бангладешга 750 мингдан ортиқ роҳинжа қочиб ўтди. БМТ бу таъқибларни геноцид деб атади.

Ракхайн штатида интернетнинг блокировкаси камида 21 июндан бери давом этмоқда. Минтақа аҳолиси ўзларининг эркин ахборот олиш ҳуқуқлари бузилаётганини айтишади. Аммо Мьянма алоқа вазирлиги қачон блоклаш бекор қилинишини айтмаяпти. Муассаса, бу ҳодиса “минтақада тинчлик ва тартиб ўрнатилганидан кейин” юз бериши борасида баёнот бермоқда.

ОАВнинг таъкидлашича, Ракхайнда интернетга киришдаги чекловлар борасидаги қарорни ҳукумат раҳбари, тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби Аун Сан Су Чжи қабул қилган. БМТнинг баёнот беришича, мусулмон роҳинжалар учун интернетнинг блокировкаси минтақада “инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши”ни англатади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии