Долзарб мавзулар Фото

Нукусда “Ёшлар куни”га бағишланган фестиваль ва мусобақа ўтказилди (Фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 30.06.2019, 19:46

Бугун, 30 июнь куни “Ёшлар куни”га бағишлаб Нукус шаҳрида саломатликни тарғиб этувчи югуриш акцияси ҳамда ёшлар фестивали бўлиб ўтди.


Эрталаб Аллаяр Дўсназаров кўчасидан бошланган 5 км масофага югуриш мусобақаси Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ўтказилди. Акцияда 30 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар ҳамда қорақалпоғистонлик ўғил-қизлар қатнашди.

Нукус шаҳридаги Марказий амфитеатр олдида 55 метр баландликда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг байроқлари ўрнатилган жойи олдидаги майдонда Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази томонидан концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва қурол билан саф элементлари намойиши бўлиб ўтди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии