41

Беркитилган 3000 литр дизель фош бўлди

ЖИНОЯТ 01.07.2019, 18:35
773
Беркитилган  3000 литр дизель фош бўлди

Куни кеча “Олот” чегара божхона пости орқали катта миқдордаги дизель ёқилғисини юртимизга олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида бартараф этилди.

Унда қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаро бошқарувида бўлган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув жараёнида эса, мазкур юк автомашинасида божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати
16,5 миллион сўмлик жами, 3000 литр дизель ёқилғиси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz