Му5
50

Яширинча олиб кирилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 01.07.2019, 18:38
1002
Яширинча олиб кирилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келиб, яшил йўлакдан ҳаракатланаётган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилари эътиборини тортди.

Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида фуқаронинг юклари орасидан умумий қиймати 8,5 миллион сўм бўлган 900 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz