Му5
50

“Аршин мол олон” Жиззахда

МАДАНИЯТ 02.07.2019, 12:07
1561
“Аршин мол олон” Жиззахда

"Дийдор" театр студияси таълим беришни ва ижодни биргаликда уйғунлаштирадиган,режиссёрлик ва актёрлик маҳорати ҳамда театр санъати соҳасига меҳр қўйган истеъдод эгаларининг тажриба-амалиёт дарсларини ташкил этадиган, улар эгаллаган назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалиётда қўллаш ҳамда кўникмаларини шакллантириб боришга хизмат қилувчи даргоҳ.

Театр студиясининг бадиий раҳбари Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Баҳодир Юлдошев санъатга меҳр қўйган ёш актёрларни ўз услубида тарбиялаб, муқаддас саҳна сир асрорларини ўргатиб келмоқда. Ўзига хос йўналишда ижод қиладиган ушбу театр саҳнасида кўплаб дурдона асарлар саҳналаштирилган. Шундай асарлардан бири озар драматурги Узеир Гажибековнинг “Аршин мол олон” мусиқий спектаклининг ўзига хос намойиши театр ихлосмандларининг кўнглидан жой олганди.“Дийдор” театр студияси ушбу спектаклни республикамизнинг кўплаб ҳудудларида намойиш этишди, мусиқий асар жозибасидан кўплаб мухлислар баҳраманд бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПК-4038-сонли қарорининг 2.4-иловаси 11-банди ижроси бўйича “Дийдор ёшлар экспериментал театр-студияси ” жамоаси 2019 йил 30 июнь куни Жиззах вилояти мусиқали драма театрида ҳам бўлиб, Узеир Гажибековнинг “Аршин мол олон” спектаклини томошабинларга тақдим этишди. Спектакль мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Спектаклда бош ролларни Юлдуз Ражабова, Адиз Ражабов, Ўлмас Ўраев, Умар Жумаев, Жўрабек Арзиев каби ёш ва таниқли актёрлар маромига етказиб ижро этишди.

Бир пайтлар“Аршин мол олон” фильми миллионлаб томошабинлар кўнглини забт этгани барчага маълум. Лекин асарнинг “Дийдор” театр студияси томонидан саҳналаштирилганверсияси ҳам томошабинни фильмдан кам ҳайратга солмайди. Ҳар бир намойишда театрда битта ҳам бўш жой қолмаслиги ҳам шундан.

Дилфуза СОБИРОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° пасмурно
Валюта курси
rightuz