Му5
48

“Фориш” полигонида Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган халқаро “АрМИ – 2019” ўйинларига қизғин тайёргарлик кетмоқда

ЖАМИЯТ 08.07.2019, 18:18
Теглар: Фото
896
“Фориш” полигонида Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган халқаро “АрМИ – 2019” ўйинларига қизғин тайёргарлик кетмоқда

“Фориш” полигонида Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган “Халқаро армия ўйинларига” тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида ўтказиладиган “АрМИ – 2019” халқаро мусобақаларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” полигонида ўтказилади.“АрМИ – 2018” ўйинлари Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Россия каби давлатларда 28 йўналиш бўйича ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 32 мамлакатидан келган ҳарбий жамоалар иштирок этган эди.

Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 12 йўналиш бўйича иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаган.Шунингдек, мамлакатимиз ҳарбий жамоаси аъзоси тиббий хизмат капитани Лариса Холмаматова ўтган йилги ўйинларда “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналишининг ҳарбий шифокорлар ўртасидаги “Махсус кўникмалар” беллашувида, яккалик баҳсда иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Айни вақтда “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида мезбон жамоа иштирокчилари мусобақага қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Мусобақа учун яратилган барча шароитлар, жумладан, энг сўнгги русумдаги техникалар жалб этилиши, реал шароитга яқинлаштирилган сунъий жанг майдонининг ташкил этилганлиги, иштирокчиларнинг пухта тайёргарлик кўришига хизмат қилмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

II Ўзбек-Беларус ёшлар IT форумида қандай мавзулар кўтарилади?

20.11.2019, 16:27

2018 йилнинг 15 декабрь кун Белоруссия Республика ёшлар иттифоқи (БРЁИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисида муморандум имзоланганди. Ушбу меморандумнинг асосий мақсади – Беларус...
Жанубий Кореяда ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди

30.10.2019, 11:48

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз “Сеул халқаро маданиятлар фестивали” доирасида Ўзбекистонинг маданияти, санъати ва туризм салоҳиятини тарғиб этишди.  Тадбирда ўзбек миллий таомлари ва қандолатчилик маҳсулотлари...
Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

10.10.2019, 16:32

“Ёзувчи/рассом/маданият ходими резиденцияда” дастури иштирокчилари Ёшлар пресс клубида ижодкор ёшлар билан учрашишди.Ўзбек ва хориж ижодкорлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу резиденция дастурининг дунёнинг турли...
Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

07.10.2019, 18:03

Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки...