42

Cobalt ўрнига Chevrolet Monza ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади

ЖАМИЯТ 09.07.2019, 13:12
1524
Cobalt ўрнига Chevrolet Monza ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Chevrolet Cobalt ўрнини Chevrolet Monza автомобили пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

«Дарё» нашрининг Uzauto Motors компаниясидаги манбаси Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza (бошқача номи — Chevrolet Onix) ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Инкор ҳам этмади.

«Корхонада бундай маълумотларни ошкор этмаслик тамойилига амал қилинади», — дейди нашрнинг ахборот манбаси.

Маълумот учун, корхонадаги бошқа манбалар аввалроқ Chevrolet Onix (бошқача номи — Chevrolet Monza) ва Tracker’нинг янги авлодини йиғиш ўзлаштирилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Комментарии