Ташкент +4° Sun 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Навбатдаги тажовуз: Сирдарёда шифокорлар пичоқланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2019, 12:29

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида шифокорларга тан жароҳати етказилганлиги юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Филиалнинг шошилинч болалар бўлимига жорий йил 8 июль куни 2015 йилда туғилган, бемор М.С. “Ўткир респиратор касаллик. Гипертермик синдром” ташхиси билан оғир аҳволда ётқизилган. 10 июль куни беморда безовталик, кўнгил айниб қайт қилиш кузатилган. Врач-педиатр Н.Эсанова томонидан бемор зудлик билан болалар реанимация бўлимига олиб чиқилиб, реанимацион муолажалар кўрсатилган. Шунга қарамасдан соат 12:10 да беморда биологик ўлим кузатилган.

Бу ҳақда ота-онасига хабар берилгач, соат 14:30лар атрофида боланинг отаси пичоқ билан филиалнинг болалар реанимацияси шифокори А.Р. ва вилоят болалар қўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар реанимацияси шифокори А.Б.га қасддан жароҳат етказган. Врач А.Р.гатиббий ёрдам кўрсатилиб, жароҳатига чоклар қўйилган. Врач А.Б.нинг бош қисми санчилиб кесилган жароҳатига чоклар қўйилиб, госпитализация қилинган.

Воқеа тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган бўлиб, бугунги кунда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Филиал директори С. Худойбердиевнинг қайд этишича, сўнгги пайтларда тиббиёт ходимларига бемор ва унинг қариндошлари томонидан тажовуз ва зўравонликлар, ҳатто қасддан суиқасд уюштириш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқди.Жумладан, шу йил 3 апрел куни Тез тиббий ёрдам навбатчи фельдшери М. Комилов чақирувга борган вақтида бемор ва унинг кариндошлари томонидан сабабсиз равишда ҳақоратланиб, ТТЁ машинасининг ойнаси синдирилиб, моддий зарар етказилган. Худди шундай ҳолат жорий йилнинг 8 май куни ҳам кузатилган бўлиб, соат 18-30 да Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси шифокори М. Акромовага бемор ва унинг қариндошлари томонидан қасддан тан жароҳат етказилган.

Маълумотларга кўра, биргина Ресупублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги филиалларида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган олти ойи давомида 50 дан ортиқ тиббиёт ходимларига бемор ва унинг қариндошлари томонидан ноқонуний тажовуз қилиниши билан боғлиқ қонунбузарликлар содир этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамиятимизда фуқароларнинг шифокорларга тажовуз қилиш каби ҳолатларнинг кўпайиб кетаётганини ҳисобга олиб, яна бир бор, ушбу иллатнинг олдини олишнинг энг самарали йўлларидан бири сифатида тиббиёт ходимига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш лозим, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳамайни кунларда вазирликОлий Мажлис Қонунчилик палатаси ва қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш устида ишламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии