Ташкент +4° Sun 03:20
Долзарб мавзулар Фото

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарёда содир бўлган автоҳалокат юзасидан маълумот берди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.07.2019, 10:54

Жорий йилнинг 11 июль куни саот 10:48 атрофида Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани М-34 трасса йўлида ҳаракатланаётган IZUZI автобуси йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокат содир бўлган.

Натижада 16 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Беморларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 9 нафари Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига ётқизилган, 7 нафарига эса жароҳати енгил бўлганлиги сабаб амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган. Вафот этган беморлар йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Айни пайтда малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби шифокорлар марказнинг Сирдарё вилоят филиалидаги беморлар ҳаёти учун курашмоқда.

Шунингдек, улар учун зарур тиббий дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумотларни бериб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии