Ташкент +4° Sun 03:20
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонда 1 сентябрдан янги телеканал ташкил этилади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.07.2019, 14:03

«O‘zbekiston tarixi» телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4390-сон, 11.07.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан «O‘zbekiston tarixi» телеканали ташкил этилади.

Қарор билан телеканалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.

Унга мувофиқ, телеканалнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш ҳисобланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии