Му5
46

Наманган, Қўқон ва Фарғонада янги “Юлдузча”лар сараланмоқда

МАДАНИЯТ 12.07.2019, 15:54
1267
Наманган, Қўқон ва Фарғонада янги “Юлдузча”лар сараланмоқда

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёшлар медиа маркази ва “Менинг юртим” телеканаллари томонидан ёш иқтидор соҳибларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш ва мустақил ижод йўлини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Юлдузча” ва 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар учун эса “Мен юлдузман” мусиқий телевизион вокал танлови ўтказиб келинмоқда. Ёшлар интиқлик билан кутган мазкур телевизион вокал шоуларининг янги мавсуми учун саралаш босқичлари бошланди. Бу гал танловнинг ҳудудий босқичлари ҳар бир вилоятнинг ўзида бўлиб ўтяпти.

Танлов саралаш босқичларининг дастлабкиси Наманган вилоятидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди.Жами 116 нафар истеъдодли йигит-қизлар 3 йўналишда, яъни анъанавий ижро, академик ижро ва эстрада йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.

Қўқон шаҳридагиЁшлар марказида ҳам 40 нафарга яқин мусиқасевар ёшлар “Юлдузча” ва “Мен юлдузман” мусиқий телевизион вокал танловида жам бўлди. Бугун эса Фарғона вилоятидаги Ёшлар марказида 100 нафардан ортиқ ҳаваскор ёшлар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишга бел боғлаган.Ҳакамлар ҳайъатининг қатнашчилар ижро маҳоратига талабчанлик билан ёндашгани иштирокчиларга катта масъулият юкламоқда. Танлов ҳудудий босқичларининг охиргиси 10 августда Тошкент шаҳридаги баҳс билан якунланади. Танлов натижалари 15 августда эълон қилиниб, ғолиблар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади.

“Юлдузча” ва “Мен юлдузман” мусиқий телевизион вокал танлови Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг чинакам амалий намунасига айланди. Бу орқали ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишлари ортиб, янги истеъдодлар кашф этилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снег
Валюта курси
rightuz