Му5
46

Грецияда кузатилган кучли шамол ва дўл оқибатида 6 нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлди (Видео)

ДУНЁ 12.07.2019, 16:28
Теглар: Видео
726
Грецияда кузатилган кучли шамол ва дўл оқибатида 6 нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлди (Видео)

Грецияда кузатилган кучли шамол ва дўл натижасида 6 нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Уларнинг икки нафари Россия фуқаролари эканлиги айтилмоқда. Табиий офат Грециянинг сайёҳлар орасида машҳур бўлган Халкидики ярим оролида кузатилди. 20 дақиқа давомида эсган кучли шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаб, бино ва уй томларни учириб кетди. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Полиция маълумотларига кўра, соҳил бўйидаги Неа- Потидеа шаҳрида меҳмонхона яқинида икки нафар Россия фуқароси устига дарахт қулаб тушган.

Бундан ташқари, яна икки нафар Чехия ва икки нафар Руминия фуқаролари табиий офат оқибатида ҳалок бўлишган. Шифохоналарга умумий ҳисобда 100 дан ортиқ жабрланган мурожаат этишган. Экспертлар бундай об-ҳаво шароити Греция учун ноодатий ҳол эканлигини таъкидлашмоқда. Айни дамда ҳудудда талофатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Албатта, кўринг! "Оскар"га сазовор бўлган 3 дақиқалик анимацион фильм (Видео)

18.11.2019, 17:49

Ушбу фильм энг яхши анимацион фильм номинациясида «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.Филм атиги 3 дақиқа. Бизнинг тасаввуримиз ўзгарганда ҳаёт қандай ўзгариши мумкин? Ажойиб фильм. Албатта, охиригача...
Фарғонада эркак шаръий никоҳдаги аёли билан тил бириктириб, собиқ хотинини чўктириб ўлдирди (Видео)

18.11.2019, 16:39

Бу воқеани эшитган одам ҳайратдан ёқа ушлаши табиий ҳол. Фарғонада эр шаръий никоҳдаги хотини билан келишиб, қонуний никоҳдаги рафиқаси ва икки фарзандини катта Фарғона каналига...
Жиззах тоғларига давлатимизнинг улкан байроғи тўшалди (Видео)

18.11.2019, 16:22

Бугун «Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинган кун.Шу муносабат билан Жиззах тоғларида эни 90 метр, бўйи 60 метр бўлган давлатимизнинг улкан байроғи тоғ...
Абу Сахий бозорида тадбиркорлар тўполон кўтарди: улар нимадан норози? (Видео)

16.11.2019, 11:19

Ижтимоий тармоқларда Абу Сахий бозорида тадбиркорларнинг тўполон кўтаргани акс этган видеолар тарқалмоқда.Маълумотларга кўра, улар дўконлари бузилаётганидан норози ва "Ҳеч қаерга чиқмаймиз", дея норози бўлишяпти.
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz