Ташкент +4° Sun 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Жанубий Корея ва Япония ўртасида савдо можароси юзага келди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 12.07.2019, 16:36

Экспертлар мазкур жараён смартфонлар етказиб бериш тизимини ишдан чиқариши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Можаронинг юзага келишига эса Жанубий Корея томонидан мажбурий меҳнат қурбонларига ёрдам бериш фондини ташкил этилаётгани сабаб бўлди. Жанубий Корея томони мазкур масалага ўз ҳиссасини қўшишни сўраб, Японияга мурожаат қилди. Сабаби мамлакат 1910 йилдан 1945 йилга қадар Япония колонияси бўлиб келган, бу вақт мобайнида Жанубий Кореядан кўплаб инсонлар ишчи кучи сифатида Японияга мажбуран олиб кетилган.

Бундан ташқари, Жанубий Корея суди ўтган йили Nippon Steel ва Mitsubishi Heavy компанияларига қарши даъво аризаларни кўриб чиқиб, одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбдор, деб топди ва бир неча юз минг долларлик жарималар белгилаган эди. Бироқ Япония томони жарималарни тўлашдан бош тортмоқда. Қолаверса, Жанубий Кореяга экспорт қилинаётган юқори технологияли материаллар экспорти лимитини кескин чеклашни маълум қилди. Бунинг ортидан Жанубий Корея дўконларида Япония маҳсулотларига нисбатан "бойкот" эълон қилинди. Кўпчилик мижозлар ҳам буни қўллаб- қувватламоқда. Жанубий Корея томони Япония ҳаракатлари устидан Халқаро савдо ташкилотига арз қилмоқчи.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии