Ташкент +4° Sun 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Форс кўрфазида кемалар хавфсизлигига таҳдид ортаётганлиги маълум қилинди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 12.07.2019, 16:47

Англия ҳукумати Форс кўрфазида кемалар хавфсизлигига таҳдид ортиб бораётганини маълум қилди. Мазкур жараёнда расмий Лондон Эронни айбламоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Эрон катерлари Ормуз бўғозида Британия нефть танкерини таъқиб қилиб қўлга олишга ҳаркат қилган. Бироқ танкерни кузатиб келаётган Қироллик ҳарбий-денгиз кучлари кемаси бунга имкон бермаган. Ўз навбатида расмий Теҳрон бу айбловлар асоссиз эканлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Джавдад Зариф маълум қилди.

Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Джонсоннинг таъкидлашича, мамлакат байроғи остида Форс кўрфазининг халқаро сувларида сузаётган кемалар хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш лозим. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Британия ҳарбий-денгиз кучлари Гибралтар соҳиллари яқинида ЭроннингGrace 1 танкерини қўлга олган эди. Бунга эса Европа Иттифоқи томонидан белгиланган санкцияларнинг бузилиши асос сифатида эътироф этилганди. Маҳаллий полиция кема капитани бош ёрдамчисини қўлга олган. Бу жараённи Эрон қароқчилик, деб атаган ва зудлик билан жавоб чоралари қўллашни билдирган эди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии