Ташкент +4° Sun 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Поп ва Мингбулоқ туманларида 8 минг гектардан ортиқ фойдаланишдан чиққан ер ўзлаштирилади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.07.2019, 17:00

Жорий йилнинг 9-10 июль кунлари Жаҳон банки экспертларидан иборат миссия вакиллари томонидан Намангандаги Поп ва Мингбулоқ туманларида жорий этилаётган Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси асосидаги эксперимент тажриба ўрганилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Концепцияга мувофиқ Поп ва Мингбулоқ туманларида қиймати 20 миллион долларга тенг 8140 гектар майдон ўзлаштирилади. Маблағнинг 15 миллион долларга тенг қисми халқаро молия институтлари, 5 миллион долларга тенг қисми ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

032A0945.JPG

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат хусусий секторини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев қабул қилинган ўн йиллик концепция орқали

1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта қишлоқ хўжалигига фойдаланишга топширилиши, нафақат янги ерларнинг қайтарилиши, балки ерларга нисбатан давлат хусусий шерикчилик механизмини қўллашга эришилишини билдирди.

032A0949.JPG

Учрашувда Жаҳон банкининг сув ресурсларини бошқариш бўйича етакчи мутахассиси Азад Адулҳамид, Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи мутахассиси Сергей Зоря ҳамда Жаҳон банкининг Олмаота вилоятидаги офиси лойиҳа раҳбари Анимеш Шривастава ва бошқа мутасадди вакиллар Поп туманидаги “Art Soft Cluster” корхонаси, Чодак массивидаги 3500 гектар фойдаланишдан чиққан суғориладиган майдонларни 4-кўтарма насос станцияси ва 2 км ирригация тармоқларини, “Ғурумсарой-2” насос станцияси ва бошқа мажмуаларни кўздан кечиришди.

032A0907.JPG

- Бугунги кунда “Art Soft Cluster” корхонасида 3 мингдан ортиқ ишчи хизмат қилмоқда. Янги фойдаланилмаган ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида яна мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади, дейди корхона раҳбари ўринбосари Фазлиддин Сайфиддинов.

Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи иқтисодчиси Сергей Зоря Поп ва Мингбулоқ туманларида жорий этилаётган тажриба натижасида қишлоқ хўжалиги ерлари ва ирригация тизимларини ислоҳ қилишда фойдаланиш мумкинлиги таъкидлади. - Жаҳон тажрибасида соҳани ислоҳ қилишда ишни пилот лойиҳалардан бошлашади. Шундан сўнг лойиҳа иши кенг жорий этилади. Худди шандай тажриба Марокашда ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу ерда ерларнинг 50%ини хусусий секторлар қопламоқда. Шубҳасиз, Ўзбекистонда ҳам бу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилади.

032A0904.JPG

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Асрор Жўраев:

Кўп йиллик маълумотларга асосланиб, 45-50 миллиард куб сув республика бўйича ишлатилади. Шунинг қарийб 15 миллиардисуғориш тармоқларида беҳуда исроф бўлаяпти. Қабул қилинган имтиёзлар эса шу йўқотишларнинг олдини олиш билан бир қаторда республика қишлоқ хўжалигида икки мартадан, ҳаттоки, йилига айрим вилоятларимизнинг уч мартадан ердан фойдаланишга кенг имкониятлари яратиб беради.

photo_2019-07-09_13-55-42.jpg

Синов тариқасида Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида амалга оширилаётган ишлар келажакда республикамизнинг бутун ҳудудида жорий этилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии