Ташкент +4° Sun 02:20
Долзарб мавзулар Фото

МИБ директорининг Сирдарё ва Сурхондарёдаги сайёр қабуллари якунлари ҳақида

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.07.2019, 17:42

Жорий йилнинг 6-июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида сайёр қабул ўтказди ва унда 10 га яқин жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқаролар асосан алимент ва қарздорликни ундириш, суд қарорларининг ижроси, энергия ресурслари, сув ҳамда маиший чиқинди соҳасидаги тўловлар ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишган. Қабулда ҳар бир мурожаат бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

Ҳудди шундай, Бюро директорининг навбатдаги сайёр қабули жорий йилнинг 8-июль куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида ташкил этилди ва қабулда 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Ушбу сайёр қабулда ҳам фуқаролар алимент ундируви суд қарорларои ижроси ҳамда коммунал соҳасидаги ундирувлар ҳақида мурожаат этишди.

Мисол учун, фуқаро Термиз туманида яшовчи фуқаро Р.Эшонқулованинг алиментга доир мурожаати масъул ходимлар томонидан назоратга олиниб, қарздорлик миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди ва қарздордан алимент тўловлари ундирилиши таъминланди.

Ўз навбатида, фуқаро Р.Эшонқулова ҳам масаласини ижобий ҳал этилгани ҳақида Бюро директори ўз миннатдорчилигини билдирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии