41

Мудофаа вазирлиги сайёр қабулида 4 кун давомида 832 та мурожаат кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 13.07.2019, 16:03
672
Мудофаа вазирлиги сайёр қабулида 4 кун давомида 832 та мурожаат кўриб чиқилди

Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги масъул мансабдор шахслардан иборат гуруҳ 9-12 июль кунлари Марказий ҳарбий округда жойлашган ҳарбий қисм ва муассаларда сайёр қабул ўтказди.

Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах, Зарафшон, Навоий шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида бўлиб ўтган қабуллар давомида жами 832 та мурожаат бўлди. Округлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсакШарқий ҳарбий округдаўтказилган сайёр қабул давомида 694 та, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округда эса мурожаатлар сони 429 тани ташкил этган.

Қабуллар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратидан иборат ишчи гуруҳ баробарида округ қўмондонлиги масъул офицерлари, жойлардаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерларнинг мавжуд муаммолари, талаб, таклиф ва эҳтиёжлари ўрганилиб, уларга амалий кўмак бериш юзасидан иш олиб борилди.

Таққослаш учунвилоятлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсакСамарқанд шаҳрида ипотека кредити асосида уй-жойлар олиш муддатига аниқлик киритиб бериш масаласидамурожаатлар 15 фоиз (Жиззах вилоятида20 фоиз),ҳарбийлар оила аъзоларининг касаллиги ҳамда оилада ёлғиз ўғиллиги туфайли хизмат жойини кўчириш масаласи 23 фоиз (Жиззах вилоятида 26 фоиз),муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўтаб қайтган фуқароларни контрактбўйича ҳарбий хизматгачақириш масаласида 2 фоиз (Жиззах вилоятида 1,5 фоиз),ҳарбий пенсионерларнингфарзандларига республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома бериш масаласи 1 фоиз (Жиззах вилоятида 1,5 фоиз),ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенсионерларнинг даволаниш масаласи 1 фоиз (Жиззах вилоятида 5 фоиз), ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенсионерларни ишга ҳамда уларнинг фарзандларинибоғча ва мактабларга жойлаштириш масаласида 4 фоиз (Жиззах вилоятида 10 фоиз)ни ташкил этган.Таъкидлаш керакки, Марказий ҳарбий округда оилавий муаммолар бўйича бирорта мурожаат бўлмаган.

Генерал-майор Азизбек Икрамов Зарафшон шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий либос тикишга мўлжалланган тикув цехини бориб кўрди. Яқинда очилган мазкур тикув цехи сабаб 6 нафар ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи иш билан таъминланган. Мудофаа вазирининг ўринбосари бу ерда меҳнат қилаётганлар билан суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.Ҳарбий хизматчиларнингоила аъзоларини тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун берилган имтиёз ва имкониятлар билан таништириш,бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш бўйича кўрсатма берди.

Ҳудудларда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳар бир мурожаат ортида инсон, оила тақдири ётиши жойида ҳал этилмаган муаммолар албатта ваъдага кўра бажарилиши шартлиги таъкидланди ва бу борадаги ишларни натижасини ўртоқлашишга ўзаро келишиб олинди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Комментарии