42

Россия Туркияга С-400 “Триумф” зенит-ракета қисмларини етказиб берди (Видео)

ДУНЁ 14.07.2019, 20:01
Теги: Видео
839
Россия Туркияга С-400 “Триумф” зенит-ракета қисмларини етказиб берди (Видео)

Россия Туркияга С-400 “Триумф” зенит-ракета мажмуаси қисмларининг илк партиясини етказиб берди, дея хабар бермоқда Лента.ру нашри.

Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлиги маълум қилди. Расмий Москва Зенит ракета мажмуаси икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишув асосида етказиб берилаётганини тасдиқлади. Ушбу ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларининг сотиб олиниши Туркиянинг НАТО даги ҳамкорлари норозилигига сабаб бўлмоқда. Вашингтон бу мажмуаларнинг сотиб олинишига кескин қаршилик кўрсатди. Оқ уй маъмурияти Анқарага бунинг ўрнига ўзининг “Пэтриот” мажмуаларини таклиф этиб чиқди. Бироқ Туркия президенти Москва билан яқинлашишни афзал билди. Экспертларнинг таъкидлашича бу Туркия ва АҚШ муносабатларининг кескинлашувига олиб келиши мумкин. Ҳозирда АҚШ Туркияга қирувчи- бомбардимончи F-35 самолётларни сотишни тўҳтатиб қўйди. Бундан ташқари расмий Вашингтон Туркияга санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилмоқда. Эришилган келишувга мувофиқ 2,5 млрд доллар эвазига Россия Туркияга С-400’нинг 4 та дивизионини етказиб беради. Аввалроқ Туркия С-400 мажмуаларини Сурия билан чегарада жойлаштиришни режалаштираётгани маълум қилинганди.


Комментарии

Қашшоқлик чегараси юқори бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари маълум бўлди (Видео)

18.10.2019, 17:17

Европа статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар бешинчи европалик ёки бўлмасам 109 миллион киши ижтимоий изоляция ҳолатига ёки қашшоқлар қаторига тушиб қолиш хавфи остида турибди. Бу...
Филиппин аҳолиси кучли зилзиладан ваҳимага тушди (Видео)

18.10.2019, 17:03

Филиппинда кучи деярли 6,5 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди. Ҳодиса аҳоли ўртасида ваҳима келиб чиқишига сабаб бўлди. Ер ости силкинишлари мамлакатнинг Минданао оролида қайд этилган....
Умра зиёратини амалга ошираётган зиёратчилар учраган ЙТҲнинг видеоси эълон қилинди (Видео)

18.10.2019, 16:52

Саудия Арабистонида 39 нафар зиёратчини олиб кетаётган автобус иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.Мамлакат ОАВ хабарларига кўра, автобус юк автомобили билан тўқнашиб кетиши ортидан...
Нукуслик ўқувчи ёшлар ўртасида янгича ҳарбий мусобақа ўтказилади (Видео)

17.10.2019, 12:23

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан шу йилнинг 19 октябрь куни нукуслик ўқувчи ёшлар ўртасида ҳарбийлашган спорт мусобақаси бўлиб ўтади.Ушбу мусобақа ёшларга эътиборни кучайтириш,...