Долзарб мавзулар Фото

Қадимий тангаларни яширинча олиб ўтишга уриниш фош этилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 15.07.2019, 09:25

Мамлакатимиз божхона чегараларидан маданий бойликларни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро Б.А. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатларибожхоначилар эътиборини тортди ва у белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, фуқаронинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун тегишли рухсатнома талаб қилинадиган, қадимийлиги 50 йилдан ошган 151 дона тангалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии