Му5
46

Деновда қўл бола усулда ясалган мойжувоз ускунаси аниқланди

ЖИНОЯТ 17.07.2019, 09:23
501
Деновда қўл бола усулда ясалган мойжувоз ускунаси аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси Денов туман бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 26 июнь куни олинган тезкор маълумотга асосан Денов туман, “Файзли” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Р. хонадони электр энергиясидан фойдаланиш холати кўздан кечирилганда, хўжалик хонасида кўлбола усулда мойжувоз ускунаси ўрнатиб, пахта чигити ва зиғир донидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариб, қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Х.Р.га тегишли хонадоннинг хўжалик хонасидан бир дона қўл бола усулда ясалган мойжувоз ускунаси, 1 дона генератор, 1 дона ёғ тортиш насоси мойжувоз ускунасидан ишлаб чиқарилган 1240 литр мойга ўхшаш суюқлик маҳсулотлари жами 2 237 250 сўмлик товар моддий қимматликлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

“O‘ZSTANDART” агентлиги “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг хулосасига кўра, олинган ушбу мойга ўхшаш суюқлик маҳсулоти мойжувоз ускунаси орқали, пахта чигити ва зиғир донини преслаш йўли билан қўлбола усулда тайёрланганлиги, Давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги, яъни истеъмолга яроқсизлиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан фуқоро Х.Р.га нисбатан 2019 йил 12 июль куни ЎзР.ЖКнинг 1862-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz