Му5
48

Қадимий тангаларни олиб чиқиб кетиш режаси чиппакка чиқди

ЖИНОЯТ 18.07.2019, 11:25
481
Қадимий тангаларни олиб чиқиб кетиш режаси чиппакка чиқди

Маданий бойликларнинг юртимиздан ноқонуний йўллар билан олиб чиқилишига бўлган уринишлар божхона органлари томонидан бартараф этилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижга сафарга отланган фуқаролар Н.Ш. ва А.Ю. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, уларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Текширув жараёнида уларнинг ёнидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1872 ва 1911 йилларда зарб этилган тангалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар