Му5
48

Ов қуроли гильзалари ушлаб қолинди

ЖИНОЯТ 18.07.2019, 11:26
517
Ов қуроли гильзалари ушлаб қолинди

Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди.

Хусусан, “Самарқанд” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Ч.С. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унинг безовталаниши божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг, божхона ходимлари фуқарога тегишли юкларни холислар иштирокида кўздан кечиришди. Натижада юклар ичида 50 дона 12/70 мм калибрли ов қуроли гильзалари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар