Долзарб мавзулар Фото

Германиялик мутахассислар ёш фермерларни мураббийликка тайёрлади (Фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 18.07.2019, 12:10

2019 йилнинг 7 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Германия Федерациясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича Жамғарма кассалари фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Агробанк”АТБ, “Халқ банки” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТ банклари ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланган эди.

Мазкур келишувга асосан Германиялик мутахассислар томонидан Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва банк ҳодимлари мураббий сифатида ўқитилиши белгиланган. Келишувнинг биринчи босқичига кўра биринчи семинар жорий йилнинг 20-24 май кунлари бўлиб ўтган бўлса, иккинчи семинарга 9 июль куни старт берилди. 25 нафардан иборат Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва банк ходимлари 9-17 июль кунлари давомида Германиядан ташриф буюрган илғор мутахассислар Наташа Мундингер ва Биргит Фламма томонидан ўқитилди.

Ўқиш жараёнида иштирокчиларга турли хил бизнес ўйинлар орқали уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, жамғариш (омонат) ҳамда кредитнинг афзаллик ва камчиликлари, банк ва истеъмолчи ўртасидаги алоқаларда Германия тажрибаси, бюджетни режалаштириш, тадбиркорлик ёки фермерлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар, ёш фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари ҳаётида банкнинг ўрни ҳамда кредитдан тўғри ва мақсадли фойдаланиш тартиблари амалий мисоллар ёрдамида ўргатилди.

Семинар якунида халқаро экспертлар, лойиҳа координаторлари, бир гуруҳ Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши аъзолари, банк ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Машғулотлар давомида фаол қатнашган ва яхши ўзлаштирган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Шунингдек, келишувнинг иккинчи босқичига асосан, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган Тошкент вилоятининг Ёшлар марказида Жамғарма кассалари фонди томонидан “Ёш фермерлар инновацион маркази” ҳам ўз фаолиятини бошлади. Бу каби марказлар яқин кунларда Жиззах, Самарқанд вилоятларида кейинчалик эса мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилиши режалаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии