Му5
48

Фермернинг солиқ қарздорлиги учун автомашинаси хатланди

ЖИНОЯТ 18.07.2019, 17:00
783
Фермернинг солиқ қарздорлиги учун автомашинаси хатланди

Бухоро туманлараро иқтисодий судининг тегишли ижро ҳужжатларига кўра қарздор “Бахтиёр Шаҳризода Шаҳруза” фермер хўжалигидан ундирувчи Республика бюджети фойдасига 20.685.200 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Жондор туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли “Ласетти” русумли автотраспорт воситалари рўйхатга олиниб, хатланди.

Ҳозирда ушбу автотранспорт воситаси қарздорнинг Республика бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга қаратилмоқда.

Шарҳлар