Долзарб мавзулар Фото

Божхона ходимлари нақд хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 19.07.2019, 10:02

Бугунги кунда божхоначилар томонидан божхона чегараларидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатга ўтиш учун ушбу пост орқали ҳаракатланган фуқаро С.Ш. шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги кийими ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган 7 625 АҚШ доллари хорижий ваютасини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниши фош этилди.

Айнан ушбу пост орқали қўшни давлатга отланган яна бир фуқаро А.Г.нинг сумкаси холислар иштирокида божхона текширувидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида оғзаки сўровда тақдим қилинган 2000 АҚШ долларидан ташқари, божхона назоратидан яширилган 4830 АҚШ доллари хорижий валютаси ҳам борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро В.Б. мазкур пост ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганда, чўнтакларида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 110 000 Россия рубли ҳамда 7 000 АҚШ доллари нақд хорижий валюталарини яширганлиги маълум бўлди.

“Фарход” чегара божхона пости ходимлари томонидан эса қўшни давлатга ўтаётган фуқаро Х.О. 562 000 Россия рубли миқдорида хорижий валютани яширинча олиб ўтиш вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии