Долзарб мавзулар Фото

Пойафзалга яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 19.07.2019, 10:04

Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаролар М.З., Т.С., У.Э., А.А.ларга тегишли бўлган юк сумкалари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, юклар ичида оғзаки сўровда такдим этилмаган умумий қиймати 16,4 миллион сўмлик 205,1 граммбўлган оқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш аниқланди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.А. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ушбу шахс оёғидаги оқ рангли кроссовкаси ичига 277 грамм оқ рангли металлдан ясалган, умумий қиймати 8,3 миллион сўмлик 37 турдаги заргарлик буюмларини яширган ҳолда олиб кирмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии